Кириш Регистрация

ПараОсиё ўйинлари. Маъруфжон Муродуллаев ҳам олтин медалга сазовор бўлди

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилаётган ПараОсиё ўйинларида делегациямиз хазинаси яна биттадан олтин ва кумуш медалга бойиди.

Енгил атлетика бўйича 1500 метр масофага югуриш баҳсларида биринчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтган ҳамюртимиз Маъруфжон Муродиллаев ПараОсиё ўйинларининг навбатдаги олтин медалини делегациямиз ҳисобига келтирди.

Ядро улоқтириш бўйича ўтказилган мусобақаларда эса яна бир тажрибали спортчимиз Ҳусниддин Норбеков кумуш медаль совриндори бўлди. Эслатиб ўтамиз, Ҳусниддин Норбеков 2010 йили Гуанчжоу (Хитой)да бўлиб ўтган ПараОсиё ўйинларида ҳам кумуш медаль совриндори бўлган эди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси 11 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 4-ўринда бормоқда.

Ҳамюртларимизга бўлажак мусобақаларда ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:14, 20.10.2014.
Ўқилди: 3430 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик