Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

AFC U19. Қатар қўшимча бўлимларда финал йўлланмасини ҳал қилди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи финалчиси номи маълум бўлди. Қатар терма жамоаси финалда КХДР билан баҳс олиб борадиган бўлади.

Мезбон Мьянма яна бир сенсация қайд этишига оз қолди. Қатар биринчи бўлим сўнгида ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарида эса мьянмаликлар қандайдир 2-3 дақиқа ичида иккита гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 15 дақиқа қолганида қатарликлар жарима зарбасидан ҳисобни тенглаштиришди.

Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси бошланган пайтда Қатар бурчак тўпидан сўнг ҳисобда олдинга ўтиб олди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Мьянма кетма-кет ҳужумлар ташкил қилди, аммо ҳисобни тенглаштира олмади.

Мьянма терма жамоаси Ўзбекистон каби қитъа чемпионатининг бронза медали билан чекланиб, келаси йили ЖЧда иштирок этадиган бўлди.

Қатар гуруҳ босқичи КХДР билан баҳслашганди. Унда қатарлик 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати, ярим финал
МЬЯНМА - ҚАТАР - 2:3 (0:1)
Голлар: Аунг Ту (61), Нйеин Чан Аунг (64) — Али ал-Моез (45), Афиф (75), Серине Абду (92)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:10, 20.10.2014.
Ўқилди: 5804 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.