Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

ПараОсиё ўйинлари. Ҳамюртимиз Феруз Саидов олтин медаль соҳиби!

Баҳо:
+ | -
Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилаётган ПараОсиё ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган мардонавор спортчиларимиз ўзларининг ажойиб ғалабалари билан юртдошларимизни ҳушнуд этишда давом этмоқдалар.    Ҳозиргина дзюдо кураши бўйича вазни 73 кг.гача бўлган полвонлар мусобақасида ҳамюртимиз Феруз Саидов барча рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.    Тажрибали спортчимиз чорак финалда Манохаран Янакираман (Ҳиндистон), ярим финалда эса дзюдо ватани вакили Хидекацу Такахаши (Япония)ни енгиб, ҳал қилувчи финал баҳсида эронлик Муҳаммад Али Шананини 41 сонияда иппон баҳоси билан мағлуб этди.    Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 18 тага етди. Спортчиларимиз айни пайтга келиб 15 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 4-ўринда боришяпти.    Яна бироздан сўнг, яна бир дзюдочимиз Шариф Ҳалилов (-81 кг) ҳам финалда олтин медаль учун бел олишади. Ҳал қилувчи босқичда ҳамюртимиз Таиланд вакили Рунг Чатфуенг билан куч синашади.    Биз ҳам ўз навбатида Шариф Ҳалилов ва бугун спорт майдонларига чиқадиган барча юртдошларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:18, 21.10.2014.
Ўқилди: 4244 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.