Reklama
Янги webOS тизими Smart телевизорларини янги функциялар ва имкониятлар ҳисобига оддийроқ, тушунарлироқ ва фойдаланишда қулайроқ қилади.
LG нинг webOS тизими билан таъминланган телевизорида исталган контентга уланиш ва томоша қилиш масаласи ўз-ўзидан “осон ечиладиганлар” тоифасига ўтади. LG нинг лойиҳачи муҳандислари бутунлай янги, оптималлашган графика ва интуитив тушунарли тузулмавий интерфейсни таклиф қилишди, бу билан фойдаланувчилар ҳаётини анча-мунча роҳат-фароғатда ўтказишига имкон берадиган бирталай янги функциялар ишга туширилди. Янги webOS оператив тизими телевизор кўришни Magic Remote инновацион пультига бир-икки қўл тегизиш билан кифояланиш даражасида соддалаштиради. LG нинг янги webOS тизими кўп топшириқни амалга ошириш ва бир вақтнинг ўзида бир қанча иловаларни ишга тушириш имконини беради. WebOS нинг яна бир афзаллиги – бу янги иловаларни ишлаб чиқишни осонлаштирувчи тизим очиқлигидир, бунинг эвазига турли-туман қўшимча сервисларнинг пайдо бўлишини кутиш мумкин. Платформа интерфейси эса жуда содда, тушунарли бўлишига қарамай, функционал имкониятлари жуда кўп бўлиб, улар халқаро миқёсда тан олинди — фойдаланувчига жуда ҳам тушунарли бўлган интерфейс учун компанияга нуфузли Red Dot Awards-2014 соврини топширилди. ТВ га инновацион қўшимча бўлган webOS контентнинг турли манбаларининг, у ТВ-трансляция бўладими, “талабга кўра видео” хизматлари бўладими, Smart TV иловаларими ёки уланган ташқи қурилмада сақланаётган файллар бўладими, қай бири бўлишидан қатъий назар, биридан иккинчисига енгил ва осон ўтишга имкон беради. Контент линейкасини ташкил этувчи барча қўшимча рангли иловалар ихчам қа қулай тарзда телевизор панелига жойлаштирилган. Бу эса Smart TV га керакли хизматлар ва иловаларга, шу жумладан Netflix, YouTube, CinemaNow, Skype, Facebook, Instagram, Amazon каби контент танловларига зудлик билан уланишга имкон беради.
LG нинг webOS платформаси анимациялашган қаҳрамонимиз бўлмиш самимий BeanBird нинг ёрдамида контент қидирувини енгилроқ қилади, бошланғич ўрнатиш ва уланиш жараёни ҳам унчалик машаққатли бўлмайди. Ушбу ажойиб «телевизион гид» билан танишув webOS асосидаги телевизорни «On» ҳолатига киритишингиз билан амалга ошади. Кейинчалик, агар сизга виртуал ёрдамчининг маслаҳати яна керак бўлиб қолса, Magic Remote пультини шунчаки силтитиш ёки «OK» тугмачасини босишнинг ўзи етарли бўлади.
WebOS тизимининг ўзига хослиги унга янги меню панели (Launcher)нинг қўйилганлигидир. Унинг ёрдамида ТВ кўрсатувлари режими, Smart TV контенти ва ташқи тўпловчилардаги медиафайллар билан ишлашлар орасида биридан-бирига уй панелига қайтмасдан туриб ўтиш мумкин бўлади. Шунингдек, ушбу ишга тушириш панели экранлар орасида тез ўтишларни таъминловчи янада қулай йўл орқали сервислар аро илгарига ва орқага жойлашиш имконини беради. Панель линейкаси ҳақида гап борар экан, у контентдаги барча номларнинг ёрқин рангли иловаларидан тузилганлигини қайд қилиб ўтиш жоиз. Бу қўшимчи варақалар – онлайн видео, локал медиафайллар, эфир телевиденияси, ўйин консол ёки ТВ-приставкалар, шунингдек севимли иловалардир.
Сиз LG нинг бошқа маҳсулотлари билан LGblog.uz блогимизда танишишингиз мумкин.