Италия терма жамоаси ва Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Андреа Пирло "Ливерпуль" ҳужумчиси Марио Балотелли мураббийнинг ишончига мухтож эканини таъкидлади.
"Балотеллининг иқтдорли футболчи эканига ҳеч кимда шубҳа йўқ. У билан ўйнаганман ва у қанчалик фойдали ва яхши футболчи эканлигини биламан. "Ливерпуль" мураббийи уни тўғри йўлга сола олиши керак", - дейди Пирло.
"Марио мураббийнинг ишончига, ёрдамига муҳтож. У ўз мураббийи унга ишонаётганини ҳис қилиши керак. Агар барчаси яхши бўлса у "Ливерпуль" учун жуда муҳим ўйинчилардан бирига айланишига шубҳам йўқ", - дейди Пирло.