Кириш Регистрация

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"Фламенго" Винисиус Жуниорни клубга қайтариш бўйича аниқ чоралар кўрмоқчи. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.

Манбага кўра, бразилияликлар вингерга "Реал" ёки Саудия Арабистони жамоаларига ўхшаш шартларни таклиф қила олмасликларини тушунишади. Аммо "Фламенго" Винисиуснинг клубга дахлдорлик ҳиссига урғу бериб, рақамлар бўйича эмас, ҳиссиётлар бўйича рақобатлашмоқчи. Рио-де-Жанейро жамоаси 25 ёшли футболчига мутлақ кумир сифатида қайтишни таклиф қилишга тайёр.

Ўз навбатида, "Реал" Винисиус билан шартномани сўнгги йил бошигача узайтириш бўйича қатъий позицияда турибди. "Қаймоқранглилар" ҳеч қандай ҳолатда ҳужумчини текинга қўйиб юбориш вариантини кўриб чиқмайди.

Киритилди: 09:04, 07.02.2026.
Ўқилди: 1809 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик