Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма 0-0 Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Оғир атлетика. Жаҳон чемпионатида 75 давлат вакили иштирок этади

Баҳо:
+ | -

2014 йилнинг 8-16 ноябрь кунлари Алмати шаҳри (Қозоғистон)да оғир атлетика бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. Мазкур жаҳон чемпионатида 75 давлатдан 683 нафар (404 нафар эркак – 279 нафар хотин-қиз) спортчи ғолиблик учун кураш олиб борадилар.

Бу йилги жаҳон чемпионатида дунёнинг бугунги кундаги энг етакчи атлетлари аниқланиши билан бирга, 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун дастлабки рейтинг очколар ҳам ўйналади.

Мазкур жаҳон чемпионати Ватанимиз шарафини Адҳам Эргашев (-56 кг), Достон Ёқубов (-69 кг), Муҳаммад Бегалиев (-85 кг), Улуғбек Алимов (-85 кг), Сардор Дўстмуродов (-105 кг), Руслан Нурудинов (-105 кг) ва Иван Евремов (+105 кг) эркаклар ўртасида ўтказиладиган мусобақаларда, Маҳлиё Тоғаева (-48 кг), Лола Қодирова (-48 кг), Марина Сисоева (-53 кг), Фарангиз Шомуродова (-58 кг) ҳамда Манзура Мамасолиева (-69 кг) хотин-қизлар ўртасидаги мусобақаларда ҳимоя қиладилар.

Маълумот учун. Олимпиада ўйинлари йўлланмалари 2014 йили Алмати (Қозоғистон) ва 2015 йили Хьюстон (АҚШ) шаҳарларида ўтказиладиган жаҳон чемпионаларида қўлга киритилган рейтинг очколар жамланмасига кўра терма жамоаларга берилади.

Жумладан, икки жаҳон чемпионати якунларига кўра умумжамоа ҳисобида 1-6 ўринни эгаллаган терма жамоаларга 6 та йўлланма, 7-12 ўринларни банд этган жамоаларга 5 та йўлланма, 19-24 ўринларни эгаллаган термаларга 3 та йўлланма берилади. Йўлланмалар эркаклар ва аёллар терма жамоалари учун алоҳида-алоҳида ўйналади.

Бундан ташқари 2016 йили Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатида ҳам Олимпиада ўйинларининг лицензиялари ўйналади. Мазкур мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган (эркаклар – аёллар) терма жамоаларга биттадан йўлланмалар берилади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:17, 30.10.2014.
Ўқилди: 4465 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.