Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

ПараОсиё ўйинлари совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон Республикаси Президентининг II Параосиё ўйинларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тўғрисида 2014 йил 28 октябрдаги Фармойишига кўра бугун пойтахтимиздаги Олимпия шон-шуҳрати музейида мардонавор спортчиларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.    Маълумки, Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган II Параосиё ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган 27 нафар спортчимиз, ўта кучли рақобат остида кечган мусобақаларда 22 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, умужамоа ҳисобида 41 давлат орасида бешинчи, Марказий Осиё давлатлари ўртасида биринчи ўринни эгаллади.      Ўзбекистон спортининг кўзгуси ҳисобланган Олимпия шон-шуҳрати музейида ўтказилган тақдирлаш маросимида сўзга чиққанлар, Истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистонда Олимпия ва Паралимпия харакатини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор халқаро спорт майдонларда қўлга киритилаётган муваффақиятларимиз салмоғини юксалиб боришида муҳим омил бўлаётганлигини, ўз навбатида юртимиз паралимпиячилари ҳам яратилган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланган ҳолда қаерда ва қандай мусобақада иштирок этишларидан қатъий назар, шода-шода медалларни қўлга киритган ҳолда Ватанимизга ёруғ юз билан қайтишлари анъанага айланиб бораётганлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтдилар.      Президентимизнинг 2013 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ спортчиларимизнинг замонавий меъёрлар асосида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиши, тажриба ва маҳорат ошириши, Параосиё ўйинларига йўлланма берадиган мусобақаларга пухта тайёрланиши ва уларда муносиб қатнашиши учун барча шарт-шароит яратилди. Бу ҳам ўз навбатида спортчиларимизнинг II Параосиё ўйинларида юксак ғалабаларни қўлга киритишида асосий омил бўлди.      Ҳа, мардонавор спортчиларимиз Параосиё ўйинларида юксак марраларни забт этиб, озод ва обод юртнинг фарзандларини ҳеч кимдан кам эмаслигини амалда яна бир бора исботладилар. Паралимпиячиларимизнинг бу муваффақияти катта спортда камдан-кам кузатиладиган ҳолат. Бу ҳам ўз навбатида Ўзбекистонда Паралимпия харакати қай даражада тараққий этиб бораётганлигининг ёрқин исботидир.    “Бизга қаратилаётган эътибор ва кўрсатилаётган ҳамхўрликлар учун муҳтарам Президентимизга чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз, - дейди Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциациясининг раис ўринбосари Умид Аҳмаджонов. Биз қандай мусобақада иштирок этишимиздан қатъий назар доимо халқимиз, Президентимиз ишончларини оқлаш учун бор куч ва имкониятимизни сафарбар қиламиз. ПараОсиё ўйинларида спортчиларимиз кўплаб совринли ўринларни қўлга киритишлари билан бирга 12 маротаба Осиё рекордини янгилашга ҳамда 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XV ёзги Паралимпия ўйинларига бир йўла 12 та йўлланмани нақд қилиб қўйишди. Агарда икки йил аввал Лондон шаҳри (Б.Британия)да бўлиб ўтган XIV ёзги Паралимпия ўйинларида 10 нафар спортчимизни иштирок этганини инобатга олсак, навбатдаги Паралимпия ўйинларида иштирокчи спортчиларимиз сафи янада салмоқли кўринишга эга бўлиши ҳозирдан маълумлигини билдиради. Албатта, биз ҳеч қачон бугунги кун муваффақияти билан чекланиб қолмаганмиз ва навбатдаги лицензион мусобақаларда ҳам зафарли одимлашни давом эттирамиз”.    “Параосиё ўйинларида халқимиз, Президентимиз ишончини оқлаганимиздан беҳад хурсандмиз, – дейди Ўзбекистон делегациясининг байроқдори Мавлонбек Ҳайдаров. Қўлга киритган ғалабам шарафига Ватанимиз мадҳияси янграб, байроғимиз кўтарилганида чексиз фахрни ҳис қилдим. Булар мустақиллигимиз шарофати, давлатимиз раҳбари томонидан биз, спортчиларга кўрсатилаётган алоҳида ғамхўрлик меваси, устозларимиз билан йиллар давомида олиб борган меҳнатларимиз маҳсулидир".    Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ва бошқалар ҳам мардонавор спортчиларимизни Параосиё ўйинларидаги юксак муваффақияти билан табриклаб, келгуси нуфузли мусобақаларда омад тилади.    Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев сўзга чиқди.
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:13, 31.10.2014.
Ўқилди: 6132 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.