"Локомотив" ҳимоячиси Виталий Денисов Премьер-лиганинг 12-тури доирасида "Динамо"га қарши ўйиндаги иродали ғалабадан сўнг (4:2) жамоаси нима сабабдан икки таймда икки хил ўйин намойиш этганини қуйидагича изоҳлади.
"Биринчи таймда яхши ўйин кўрсата олганимиз йўқ. Менимча, бу оғир ўтган кубок учрашувининг таъсири бўлди. Уфада сунъий ва етарлича ёруғлик билан таъминланмаган майдонда тўп суришимизга тўғри келди ва бу кўп куч талаб қилганди. Мен ярим соат давомида шерикларимни кўра олганим йўқ! Албатта, рақибимиз билан бир хил шароитда ўйнадик, аммо бундан учрашувдан кейин тикланиш осонликча кечмайди.
Албатта, иккинчи тайм бошида ҳисобнинг 0:2 эканлиги ёқимсиз бўлиб турганди, лекин биз тезда ўйинни ўзгартиришга киришдик ва психологик устунлик бизнинг тарафимизга ўтди. Ҳисоб 2:2 бўлиб турганида биз хотиржамликка берилишимиз ҳам мумкин эди, лекин нега энди ўз уйимизда, ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган вазиятда ўйинни ҳимоядан ташкил этишимиз керак экан?" дея Денисовнинг сўзларидан иқтибос келтирган "Чемпионат" нашри.