Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Николя Анелька Ҳиндистон чемпионатининг бешинчи турида "Мумбай Сити"нинг "Керала Бластерс"га қарши ўйиндаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. 35 ёшли футболчи биринчи тайм охирида жарима зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўйиндаги ягона гол муаллифига айланди.
"Мумбай Сити" 6 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалининг бешинчи ўрнини банд этиб турибди. Анелька эса янги жамоаси сафида иккинчи ўйини ва биринчи голини нишонлади.
Хабарингиз бўлса, Анелька сентябрда "Мумбай Сити"га ўтган. Бунга қадар у "ПСЖ", "Реал", "Ювентус", "Ливерпуль", "Арсенал", "Челси", "Манчестер Сити" ва "Вест Бромвич" жамоаларида тўп сурган.