Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиб - КХДР терма жамоаси иккита ўртоқлик ўйинини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоасига рақиблик қиладиган КХДР терма жамоаси 31 октябрь ва 6 ноябрь кунлари иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди.

ОК-2015 финал босқичига тайёргарлик кўраётган шимолий кореяликлар 31 октябрь куни БААнинг Абу Даби шаҳрида Кувайт миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов рақиб ўйинини ўрганиш мақсадида мазкур баҳсни тўғридан-тўғри стадиондан кузатган.

КХДР миллий терма жамоаси 2 ноябрь куни Баҳрайннинг Риффа шаҳрида мезбон - Баҳрайн терма жамоасига қарши иккинчи яна бир ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Мазкур баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган. Таъкидлаш жоиз, КХДР терма жамоаси ўзининг кейинги ўртоқлик учрашувини 6 ноябрь куни Доха шаҳрида Қатар терма жамоасига қарши ўтказади. 13-16 ноябрь кунлари эса КХДР терма жамоаси Хитой Тайпейида ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этади.

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 10:41, 03.11.2014.
Ўқилди: 4541 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик