"Бавария" бош директори Карл-Хайнц Руменигге жамоа яримҳимоячиси Бастиан Шванштайгернинг қачон сафга қайтиши борасида маълумот берди.
"Ҳаммаси яхши кетяпти. Бастиан терма жамоаларнинг ўйинлари сабаб юзага келадиган ноябрдаги танаффусимизда сафимизга қайтиши мумкин. Демак, у шу йилнинг ўзидаёқ жамоамизга ёрдам бера бошлаши мумкин", - деди Руменигге.
Директорнинг сўзларини мюнхенликлар тиббиёт штаби ҳам тасдиқлади. Эслатиб ўтамиз, тиззасидаги жароҳат туфайли 30 ёшли ўйинчи бу мавсум ҳали бирорта ҳам ўйин ўтказгани йўқ.