"Каталония"нинг "Барсело"на клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста "Севилья"га қарши ўйингача жароҳатини тузатиб сафга қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Иньеста Мадриднинг "Реал" клубига қарши классико баҳсида жароҳат олиб майдонни тарк этган эди. Жамоа врачлари футболчи жароҳатидан тузалиб яқин орада сафга қайтишини таъкидлашди. Хабарларга кўра, испаниялик футболчи Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган "Севилья"га қарши ўйингача сафга қайтади. Ушбу учрашув 22 ноябрь куни бўлиб ўтади.













