Мюнхеннинг "Бавария" клуби дарвозабони Пепе Рейна жамоанинг асосий дарвозабони Мануэль Нойерни ҳозирда дунёнинг энг кучли дарвозабони деб атади.
"Бавария"га ўтаётганимда у ерда мени нима кутаётганини билар эдим. Нойер - дунёнинг энг яхши дарвозабони. Мен ундан кўп нарса ўрганишим мумкин ва унинг янада кучлироқ бўлишига ҳиссамни қўшишим мумкин. Бундан эса, жамоа фақат ютади", - дейди Рейна.