"Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Коло Туре ўтган мавсум охирларидаги мағлубият (0:2) учун "Челси"дан ўч олмоқчи. Бу мағлубият ливерпулликларни чемпионликдан маҳрум қилган эди.
"Албатта, ғалаба қозониш истаги жуда юқори, ўтган мавсум якунини ҳамма эсласа керак. Биз "аристократлар"дан ўч олмоқчимиз. Хаёлимизда бир нарса - тезроқ ҳакам ҳуштак чалсаю, ўйинни бошласак. Кейин кўраверамиз.
Биз "Челси"нинг мағлубиятсиз сериясидан кўра, шунчаки уларни мағлуб этишни ўйлаяпмиз", - дейди Коло Туре.