"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро Англия чемпионатининг 11-турида "КПР"га қарши учрашувда (2:2) киритган голи "шаҳарликлар"га ғалаба келтирмаганидан хафа.
"Ҳар доим айтиб келганман, голлар ғалаба келтиргандагина тотли. Бугун бизга гол етишмади, аммо урган голларимиз туфайли бир очко ишлаб олдик", - деб ёзади Агуэро ўз твиттерида.













