Кириш Регистрация

Шуҳрат Мақсудов Дубайдаги йиғинда иштирок этадиган таркибни эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов 12-19 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида ўтказиладиган йиғинда иштирок этадиган таркибни эълон қилди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси навбатдаги йиғинини ўтказиш учун 12 ноябрь куни БААнинг Дубай шаҳрига учиб кетади.

Режага кўра, Шуҳрат Мақсудов шогирдлари Дубайда учта ўртоқлик учрашувини ўтказадилар. Унга кўра, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси дастлаб Албания (14 ноябрь), кейинчалик эса Баҳрайн (16 ноябрь) ва БАА (18 ноябрь) ёшлар терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Терма жамоа бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов мазкур йиғинда жами 23 нафар футболчининг хизматидан фойдаланади. Таъкидлаш жоиз, терма жамоа йиғинига жалб этилган икки нафар футболчи - Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор») ва Алишер Шоғуломов («Локомотив»)лар 12 ноябрь куни Ўзбекистон Кубоги финалида иштирок этишлари боис, Дубайга 13 ноябрь куни учиб кетишади ва у ерда терма жамоа йиғинига қўшиладилар.

Ўзбекистон U-22 терма жамоасининг Дубайдаги йиғинига чақирилган футболчилари рўйхати:

 

Футболчи

туғилган йили

Клуб

Дарвозабонлар

1

Абдумавлон Абдужалилов

1994

Нефтчи

2

Акмал Турсунбоев

1993

Пахтакор

3

Аброр Каримов

1994

Олмалиқ

Ҳимоячилар

4

Сардор Раҳмонов

1994

Нефтчи

5

Муҳсинжон Убайдуллаев

1994

Пахтакор

6

Камронбей Кападзе

1994

Бунёдкор

7

Жавлон Мирабдуллаев

1994

Металлург

8

Ҳуршид Мухторов

1994

Локомотив

9

Тохир Шамшиддинов

1993

Навбаҳор

10

Ҳасан Асқаров

1994

Бунёдкор

Ярим ҳимоячилар

11

Қувондиқ Рўзиев

1993

Локомотив

12

Жавоҳир Расулов

1993

Нефтчи

13

Жаҳонгир Абдумўминов

1993

Машъал

14

Абдуллоҳ Олимов

1993

Нефтчи

15

Жалолиддин Машарипов

1993

Пахтакор

16

Сардор Собирхўжаев

1994

Бунёдкор

17

Диёржон Туропов

1994

Олмалиқ

18

Тимур Ҳакимов

1994

Олмалиқ

19

Аббос Маҳсталиев

1994

Андижон

20

Абдулла Набиев

1993

Динамо

21

Ахрор Умаржонов

1993

Бунёдкор

Ҳужумчилар

22

Жасур Ҳакимов

1994

Сўғдиёна

23

Алишер Шоғуломов

1994

Локомотив

 

 

 

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 12:55, 10.11.2014.
Ўқилди: 4557 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6047]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4376]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4209]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3841]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3591]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3513]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3112]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2731]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2602]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.