"Бавария" яримҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер умуий гуруҳ билан машғулотларга киришди, дея хабар беради Kicker.
30 ёшли яримҳимоячи тиззасидан олган жароҳати туфайли уч ой футболдан четда бўлди. Бугун у чекловларсиз машқ қилди. Машғулотда терма жамоаларнинг ўйинлари сабабли 10та футболчи иштирок этди.
Швайнштайгер ўтган мавсумда 44та учрашувда иштирок этиб, 8та гол ва 4та голли узатма оширган.