"Кубань" бош мураббийи Виктор Гончаренко Краснодар клуби раҳбарияти томонидан ишдан бўшатилди. Эслатиб ўтамиз, Гончаренко ўтган йилнинг октябрь ойида жамоа билан 4,5 йилга шартнома имзолаган эди.
Премьер-лиганинг 13 тури ортда қолган айни вақтда "Кубань" иккинчи ўриндаги ЦСКАдан фақат бир очкога ортда қолган ҳолда бешинчи поғонада бормоқда.
Рус матбуотидаги хабарларга қараганда, жамоани эндиликда "Локомотив"нинг собиқ устози Леонид Кучук бошқарадиган бўлди. Ушбу мутахассис 2013 йилнинг январ-май ойларида ҳам Краснодар клубида фаолият олиб борган.