Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Локомотив» — илк марта Ўзбекистон кубоги соҳиби!

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” клуби ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Ўйин 120 дақиқа давом этди ва ўзининг интригаси билан мухлислар эътиборини ўзида ушлаб турди.

Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги финалига махсус тайёргарлик кўргани маълум бўлди. Грандлар билан чемпионат ўйинларидан тўғри хулоса чиқарган мураббий майдон марказига 3 нафар ҳимоячини жойлади — Муллажонов, Тўхтахўжаев ва Тўраев. Жамоа ҳимояланаётганда Бобур Йўлдошев ва Салим Мустафоев қанотлар мудофаага ёрдам беришди. Ўз навбатида Лутфулла жамоасининг ҳимоядан ҳужумни бошлаш вазифасини ўз зиммасига олди. Шунингдек, майдон маркази Мусаев, Раҳматуллаев ва Абдуллаевларга топширилди. Гейнрих ҳам ҳужум ташкил этишда бевосита иштирок этди. Жасур Ҳасанов нима учун захирада қолгани кейинроқ маълум бўлди...

“Темирйўлчилар” биринчи рақамли жамоа сифатида ўйнашди ва рақибга нисбатан кўпроқ ҳужум ташкил қилишди. Шу билан бирга “қалдирғочлар”нинг қарши ҳужумларига ҳам тайёр туришди. Ўйиндаги дастлабки хавфли вазият Шоғуломовда юзага келди. Раҳматуллаев етказган тўпни Алишер дарвозабон билан бирга-бир вазиятда дарвозага йўллади. Аммо зарба кучли чиқмади ва Акбар Тўраев тўпни эгаллаб олди.

“Бунёдкор” ўз дарвозаси яқинидаги “стандартлар”да деярли бехато ўйнади. Сергей Лушан олдинги чизиққа Сардор Рашидовни ўтказиб, унинг маҳоратига ва тезлигига умид қилди. Жамоадошлари тўпни эгаллаши билан Сардорга узатиш пайида бўлишди. Аммо бу кеча “темирйўлчилар” Рашидовга деярли ўйин беришмади. Иккинчи бўлимда Олег Зотеев ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга вазиятга чиқиб, дарвозага аниқ зарба бера олмади.

Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Ким Донг Жин жамоаларни қўшимча бўлимларга таклиф қилди. Унинг дастлабки 15 дақиқалигида томонлар эҳтиёткорликни пасайтиришмади. Ўйин пенальтилар сериясигача давом этадигандек кўринаётган вазиятда Абрамов тўртинчи бўлим бошида Бикмаевни майдонга ташлади. Айнан 106-дақиқадаги ҳужум гол билан якунлади. Лутфулла Тўраевдан тўпни қабул қилган Бикмаев чап қанотда бир ҳимоячини алдаб, тўпни дарвозабон майдончаси яқинига узатди. Ҳимоячилар ортидан чиқиб келган Жасур Ҳасанов яқин масофадан дарвозани ишғол қилди! Акбар Тўраевнинг ҳаракати самара бермади.

Ўйиннинг қолган қисмида очиқ ўйин бошланди. “Бунёдкор” катта куч билан олдинга ўтди. Кетма-кет зарбалар берилди. Дарвозагача етиб борган зарбаларни Нестеров қайтарди. “Локомотив” ҳимояда ишончли ўйнаш билан бирга қарши ҳужумда дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. Лутфулла Тўраев майдон марказигача етиб келган Акбар Тўраевнинг устидан ошириб, дарвоза томон зарба берди. Ғофуров деярли дарвоза чизиғида тўпни эгаллаб олди. 120-дақиқада Жасур Ҳасанов иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этгани эса, энди ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

Ҳакамнинг финал хуштаги янграши билан “Локомотив” байрамни бошлаб юборди! Вадим Абрамов мураббий сифатида ўзининг илк совринини қўлга киритди. Жамоа келаси йили ОЧЛни гуруҳ босқичидан бошлайдиган бўлди. Шунингдек, ғолибга 200 миллион сўм миқдорида мукофот пулини қўлга киритди.

Ўзбекистон кубоги, финал.
Олмалиқ. 12 ноябрь. 17:00
“БУНЁДКОР” – “ЛОКОМОТИВ” - 0:1. (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Асосий вақт — 0:0. Қўшимча бўлимлар — 0:1.
Гол: Жасур Ҳасанов (106)
Огоҳлантиришлар: Анвар Ғофуров (56), Жавлон Иброҳимов (88) — Жасур Ҳасанов (120)
Четлатиш: Жасур Ҳасанов (120)
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов (Акромжон Комилов 46), 4.Хайрулла Каримов (С), 6.Анвар Ғофуров, 9.Минори Сато, 13.Иван Милошевич, 14.Воҳид Шодиев (Забиҳилло Ўринбоев 73), 20.Самир Бекрич, 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Олег Зотеев (Достонбек Ҳамдамов 100).
"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 4.Бобур Йўлдошев, 7.Садриддин Абдуллаев (Жасур Ҳасанов 60), 17.Салим Мустафоев, 18.Фозил Мусаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 35.Шавкат Муллажонов (Иброҳим Раҳимов 73), 50.Александр Гейнрих, 61.Дилшод Раҳматуллаев, 70.Алишер Шоғуломов (Марат Бикмаев 106), 88.Лутфулла Тўраев
Ҳакамлар: Ким Донг Жин, Йонг Хэ Санг, Янг Бен Юн (барчаси - Жанубий Корея), Шерзод Қосимов (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:39, 12.11.2014.
Ўқилди: 7561 марта.
Фикрлар: 57 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.