Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Вадим Абрамов: «ОЧЛда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишни истаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов «Бунёдкор»га қарши Ўзбекистон Кубоги-2014 финал учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, ОЧЛда муносиб иштирок этишни режалаштираётганини маълум қилди.

«Ўйин қандай бўлганини ҳамма кўрди ва бу ҳақда ортиқча гапириб ўтиришнинг кераги йўқ», - дея сўз бошлади Вадим Абрамов. Қайд этиш жоиз, ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубоги финалига чиққан «Локомотив» 106-дақиқада захирадан майдонга тушган Марат Бикмаевнинг самарали тўп узатишидан сўнг ғалаба қозонди – Бикмаевнинг узатмасини «Бунёдкор»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов ўйин тақдирини ҳал қилган голга айлантирди.

«Футболчиларимнинг чарчаб қолганини сезганим йўқ, шунчаки биз ўйин 120 дақиқа давом этиши мумкинлигини ҳисобга олгандик. Бундан ташқари, исталган футболчи исталган вақтда жароҳат олиши эҳтимоли ҳам йўқ эмасди. Шу сабабли ҳам, хусусан, Марат Бикмаевни захирада ушлаб турдик. Уни вақтлироқ ҳам майдонга тушириш мумкин эди, лекин бугунги ўйиннинг бориши уни айнан қўшимча вақтларда майдонга туширишни тақозо қилди», - деди Вадим Абрамов.

2014 йилги мавсум «Локомотив» футболчилари учун бир йил аввалгисига нисбатан муваффақиятли келди, дейиш мумкин. Жамоа миллий чемпионат баҳсларида 2013 йилги натижани такрорлади, бироқ Кубокдаги муваффақият орқали ўз тарихида илк бор Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасини ҳал қилиб қўйди, дейиш мумкин.

«Биз Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этишни ва унда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишни истаймиз. Шу сабабли ҳам жамоа таркиби кучайтирилади, янги ўйинчилар жамоага жалб этилади. Бизга марказий нуқталарни – ҳимоя ва ҳужумни кучайтира оладиган яхши савиядаги ўйинчилар керак. Селекция ишларида ижодкор руҳиятдаги футболчиларни кўпроқ эътибор қаратамиз», - дея қўшимча қилди «Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамов.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 23:16, 12.11.2014.
Ўқилди: 6062 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.