The Telegraph нашрига ўз манбалари орқали маълум бўлишича, "Барселона" ҳужумчиси Леонел Месси 15 ёшлигида Лондоннинг "Арсенал" клубига ўтиши мумкин бўлган.
Ўшанда ҳужумчига "тўпчилар" клуби скаутлари эътибор қаратишган, аммо инглиз клуби раҳбарияти унга Англия пойтахтида квартира сотиб олиб беришни хоҳламаган.