Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни Евро-2016 саралаш босқичи доирасида Словения дарвозасини ишғол қилиб (пенальтидан), терма жамоа тўпурарлари орасида 3-ўринга кўтарилиб олди.
Ҳозирги пайтда «МЮ» ҳужумчиси ҳисобида 44та гол бор бўлиб, бу кўрсаткич орқали у Жимми Гривзга тенглашиб олди. Гари Линекер (48) ва Бобби Чарльтон (49) Рунидан кўпроқ гол уришган.