"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни терма жамоадаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
Охирги 10 йилда терма жамоада бирга ўйнаган сафдошларим - Стивен, Фрэнк, Эшли, Рио - ҳалқаро фаолиятларини тугатдилар. Мен буни яқинда хотиним билан муҳокама қилдим.
Мен ҳамма ҳам терма жамоадан кетишини айтдим, бу нормал ҳолат. Хотиним: "Футолчилик фаолияти қисқа, уни тугатганингдан сўнг оилага вақт ажратаверасан, агар терма жамоадан кетсанг, афсусланасан" деди.
Шундан сўнг ҳақиқатдан ҳам афсусланишим мумкинлигини тушундим. Мен ўз мамлакатим учун ўйнашни севаман. Англия терма жамоасидан кетиш ҳақида ўйлаётганим йўқ", - деди Руни.