Украина Премьер-лигаси клублари вакиллари "Олтин ўйин" ўтказиш масаласини овоз бериш йўли билан ҳал этишни маъқул топишди. Унга кўра, 26 турдан сўнг очколари тенг бўлиб қолган икки жамоа чемпион кимлигини аниқлаш учун майдонга чиқадилар. Бу ҳақда чемпионат матбуот хизмати хабар бермоқда.
Регламентга "Олтин ўйин"ни қайтариш таклифи билан "Днепр" клуби вакиллари чиққан эди. Бунга сабаб сифатида клубнинг айни пайтда - 11-турдан сўнг "Динамо"дан 1 очкога ортда қолган ҳолда, 2-ўринда бораётганини келтириш мумкин.
Клубларнинг ушбу қарори эндиликда Украина футбол федерацияси ижроқўми томонидан тасдиқланиши керак.