Голландия терма жамоаси ҳужумчиси Робин ван Перси Евро-2016 саралаш босқичида Латвия устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабадан сўнг (6:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Одатдагидан кўпроқ асабийлашдим, чунки жамоага жиддий босим бор эди. Аммо кўрсатган футболимиздан жуда хурсандман. Тезкор гол ура олдик, аввалги учрашувларда бу кузатилмаган эди.
Бундай ғалабалардан сўнг ўзингни енгил ҳис қиласан. Умуман олганда жуда яхши ўйнадик, бу ўзгариш нуқтаси бўлиб қолади деб ўйлайман. Биз келгуси йилда давом этадиган ғалабалар сериясини бошладик", - дейди Ван Перси.