Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Пхукет-2014. Ўзбекистон 8та медални қўлга киритди

Баҳо:
+1 | -

Таиланднинг Пхукет шаҳрида ўтказилаётган Осиё соҳил ўйинларида мамлакатимиз триатлончилари делегациямиз ҳисобига яна бир бронза медалини келтиришди.

Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 8 тага ( 2та олтин, 6 та бронза) етди ва ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида 13-ўринда боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Осиё соҳил ўйинларида делегациямиз ҳисобига олтин медалларни миллий курашимиз бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда Давлат Абраев (-73 кг) ва Санжар Тўхташев (-81 кг) келтиришди. Чорак финалда Ясим Ҳамедни (Ироқ), ярим финалда эса Шанг Чуангни (Х.Тайпейи) мағлуб этган Давлат Абраев ҳал қилувчи финал беллашувида эронлик Хади Ғадимини енгди. Санжар Тўхташев эса саралаш беллашувларида Туркманистон, Ливан ва Эрон терма жамоаси аъзоларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль учун кечган беллашувда яманлик Аҳмед Аяшдан устун келди.

12-13 ноябрь кунлари самбо кураши бўйича ўтказилган мусобақаларда ҳамюртларимиз Элдор Ғуломов (-100 кг), Шаҳло Йўлдошева (-52 кг), Шоҳиста Сафарова (-64 кг), Виктория Оздаева (-72 кг) бронза медаллари билан тақдирланишган. Яна бир бронза медалини эса самбо кураши бўйича терма жамоамиз микст мусобақаларида қўлга киритган.

Айни дақиқаларга келиб 30 давлат вакилларига совринли ўринларни қўлга киритиш насиб этган. Умумжамоа ҳисобида мезбон Таиланд спортчилари 10 та олтин, 12 та кумуш ва 16 та бронза медали билан пешқадамлик қилишмоқда.

Маълумот учун. Осиё соҳил ўйинларида Ўзбекистон шарафини 32 нафар спортчимиз самбо, соҳил футболи, муайтай, кураш, триатлон ва замонавий бешкураш мусобақаларида ҳимоя қиладилар. Ҳозирга қадар кураш, самбо, соҳил ўйинлари бўйича мусобақалар якунига етди. Бугун триатлончиларимиз баҳсларда иштирок этсалар, муайтай бўйича мусобақалар 18-22 ноябрь кунлари, замонавий бешкураш мусобақалари эса 19-21 ноябрь кунлари ўтказилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:47, 17.11.2014.
Ўқилди: 6123 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.