Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Олий лига умумий-тарихий статистикаси

Баҳо:
+ | -

Миллий чемпионатимизнинг ХХIII мавсуми ҳам тарих саҳифаларидан жой олди. InterFutbol нашри ўз анъанасини давом эттирган ҳолда, сиз азиз муштарийларга статистик маълумотларни тақдим этишда давом этади. Бу сафар нигоҳимизни ички чемпионатларимиз тарихига қаратдик. Ортда қолган XXIIIта мавсумда олий лигамизда 38та жамоа иштирок этган. Учта клуб: «Пахтакор», «Нефтчи» ва «Нав­баҳор» элитамизнинг мунтазам иштирокчилари ҳисобланишади. Шу сабабли, ушбу жамоалар умумий рўйхатда етакчилик қилишмоқда. Жумладан, бу йил 10-чемпионлигини нишонлаган пойтахтликлар умумий кўрсаткичда ҳам яққол етакчилар. «Шерлар» 2-ўриндаги «Нефтчи»дан нақ 94 очко олдиндалар.

Бешинчи поғонани эгаллаб турган «Бухоро» клуби эса бир марта 1-лигага «сайр қилган». «Академия», «Цементчи», «Чилонзор», «Шаҳрихончи», «Шифокор», «Вобкент» ва «УзДонгЖу» жамоалари эса олий лигада бор-йўғи бир мавсум иштирок этишган, холос. Рўйхатдаги айрим клублар, жумладан, МҲСК, «Дўстлик», «Трактор» ва «Тўпаланг» йўқликка юз тутишган. XXIII миллий чемпионатимизда айрим жамоалар эътиборга молик рақамларни қайд этишди. Жумладан, «Пахтакор» олий лигамиздаги 450, «Металлург» 150, «Локомотив» 100-ютуқларини тантана қилишди. Шунингдек, «Сўғдиёна» элитамиздаги 550, «Бунёдкор» эса 200-ўйинларини ўтказишди. Бундан ташқари, фарғоналиклар 1500, жиззахликлар 750, навоийликлар 550, бекободликлар 600, олмалиқликлар 250-голларини нишонлашди.

«Пахтакор» 1500, «Нефтчи» 1400, «Динамо» 750, «Металлург» 550, «Бунёдкор» 500, «Локомотив» 400 очколарини қўлга киритишди.

«Насаф», «Бухоро» ва «Металлург» клублари эса 100-дурангга имзо чекишди.

Умумий кўрсаткичлар бўйича энг кўп очко «Пахтакор»га тегишли - 1503. «Нефтчи» ва «Навбаҳор» жамоалари эса тегишлича 1409 ҳамда 1136 очко тўплаган ҳолда, кейинги ўринларни эгаллаб туришибди. Энг оз очко эса сўнгги поғоналардаги «Вобкент» (15) ва «УзДонгЖу» (13) клубларида.

Энг кўп ютуқ ҳам «шерлар»га тегишли - 465та. Фарғоналиклар 437, наманганликлар эса 336та учрашувларда ғалаба қозонишган. Энг оз ютуқ эса «Вобкент» (3) ва «УзДонгЖу» (2)да.

«Пахтакор» футболчилари ортда қолган XXIIIта ички чемпионатларимизда рақиблар дарвозасига жами 1503та тўп киритиб, бу борада яққол пешқадам бўлишса, «Вобкент» (23) ва «УзДонгЖу» (17) жамоалари энг паст кўрсаткичга эгалар. Регламентга кўра, келаси йили элитамизда яна «Шўртан» ва «Қўқон-1912» клублари қатнашишади. Демак, ушбу жамоаларда ўз кўрсаткичларини яхшилаш имконияти мавжуд.

№    Жамоалар     М       Ў        Ю      Д      М         Т-Н           О

1.     Пахтакор       23       680     465     108    107     1563-576    1503

2.     Нефтчи          23       680     437     98      145     1553-693    1409

3.     Навбаҳор      23       680     336     130    216     1198-796    1136

4.     Бухоро          22       654     265     101    288     928-1003    996

5.     Насаф           18       528     292     101    135     963-621      977

6.     Динамо          21       620     221     104    295     779-904      767

7.     Андижон        21       628     213     124    291     896-1037    763

8.     Сўғдиёна       19       568     197     95      276     760-960      686

9.     Трактор         16       490     178     87      225     684-814      621

10.    Қизилқум       15       434     162     85      187     555-629      572

11.    Металлург     17       494     157     100    237     606-819      571

12.    Машъал         14       396     167     80      159     518-545      571

13.    Дўстлик         11       346     169     52      125     669-532      559

14.    Бунёдкор      8        220     165     36      19      463-115      531

15.    Локомотив    10       276     116     57      103     399-362      405

16.    Сурхон          12       374     109     66      199     461-726      393

17.    МҲСК            7        216     106     44      66      420-335      362

18.    Қўқон -1912   9        280     106     33      141     400-547      351

19.    Шўртан          9        250     81       40      129     280-405      283

20.    Олмалиқ        8        190     67       40      83      266-285      241

21.    Хоразм          8        248     62       44      142     281-518      230

22.    Зарафшон     6        196     60       37      99      263-355      217

23.    Янгиер           7        216     56       37      123     266-385      205

24.    Турон            5        164     44       23      97      171-329      155

25.    Косонсой      5        156     40       25      91      171-305      145

26.    Атласчи         4        124     34       16      74      149-280      118

27.    Чирчиқ          3        122     26       25      71      130-240      103

28.    Тўпаланг        3        86       28       12      46      103-146      96

29.    Кимёгар         3        104     25       21      58      113-193      96

30.    Гулистон       4        124     26       14      84      105-264      92

31.    Академия      1        34       16       11      7        72-45          59

32.    Семурғ          2        72       15       12      45      99-200        57

33.    Цементчи      1        30       8         7        15      39-64          31

34.    Чилонзор      1        34       8         6        20      51-70          30

35.    Шаҳрихончи  1        32       7         7        18      25-67          28

36.    Шифокор      1        30       8         3        19      37-76          27

37.    Вобкент         1        30       3         6        21      23-70          15

38.    УзДонгЖу      1        30       2         7        21      17-65          13

 Изоҳ: «Қизилқум» клуби бу йилдан бошлаб, Зарафшондан Навоий шаҳрига кўчирилди

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 23:12, 21.11.2014.
Ўқилди: 4584 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.