"Арсенал" ва "Барселона"нинг собиқ футболчиси Александр Глеб Мессининг суратига янги чизгилар очиб берди.
"Месси Худо берган катта иқтидор эгаси. Мен у блан ўйнаганман, аммо у машғулотларда тер тўкиб ишларди, деб айта олмайман. Машғулотларда Месси - бош флегматик. Ҳамма ишлаганда у пиёда юради, ҳеч қандай ортиқча ҳаракат бажармайди. Транежёр залида ҳам. Аммо тўп унга тушса ҳеч нарса қила олмайсан", - дейди Глеб.