Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Эшон-жарчи ҳақида эртак

Баҳо:
+ | -

Бор эканда, йўқ экан. Оч эканда, тўқ экан. Бўри баковул экан, тулки ясовул экан. Қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан. Ғоз карнайчи экан, ўрдак сурнайчи экан. Ўша замонда моҳир саркарда бор экан. Унинг исми Амир Жалолиддин АбулҚосим Эшон экан.

У жуда кўп шоҳларга хизмат қилиб юрибди. Вақти келиб ўзи ҳам ўзи учун пирлари ёрдамида бир қалъа қуриб унда шоҳлик бунёд этибди. Қалъага ЧаманБунёд деб ном берибди. Қалъани бошқариш учун девон тузибди. Девон беги, қушбеги, Амироб, Қозикалон каби муҳим лавозимларга ўзига ўхшаган эшонлардан тайинлабди. Энг кучли аскарларни йиғибди. Улар ҳимояни ҳам, ҳужумни ҳам қойил қилиб обрў қозонишибди. Кунлардан бир кун қўшни қалъалар аскар тўплашиб узоқ юртга юриш қилмоқчи бўлишибди. Бош Саркарда этиб Амир Жалолиддин Абулқосим Эшонни тайинлашибди. У қўшинни йиғиб узоқ уммон ортидаги Яшил юртга юришни бошлашдан олдин эшонлардан чиққан лашкар бошини қалъада қолган аскарларга қўмондан этиб тайинлаб кетибди. У кучли, журъатли, моҳир саркарда эмас экан. Дарров унинг ўрнига ўзи катта қилган, эшон зотидан бўлмаган, саркардани бош қомондон этиб тайинлабди. Унинг оти Луччан Ботир экан. Қалъа шоҳсиз қолгани билинмасин деб, Луччан Ботирга бош вазирлик лавозимини ҳам топширибди. Қўшинлар яшил юрт томон ярим йўлга етиб борганида, ЧаманБунёд қалъасидан Амир Жалолиддинга турли хабарлар етиб кела бошлабди. Бир томондан “Луччан ботир эшонлардан бўлган одамларингизни насл-насабига қарамай ишдан бўшатиб юбормоқда. Девонга бошқа одамларни тайинлади. Қандайдир ислоҳотларни бошлаб юборди”, деган хабар келса, бошқалардан “Жанг қилиш услубини тубдан ўзгартириб юборди. Аскарбошиларни янгилади, ёшлардан қўйди. Темир Қалъа жангчиларини тор-мор келтирди. Баъзи жангларни ютқазиб қўйса-да қўрқмай жанг қилмоқда”, деган хабарлар кела бошлади. “Луччан Ботир уйсиз, ишсиз, номсиз кўчада қолиб, дарбадар юрганида аскарликка қабул қилдим. Униб ўсди. Лашкарбоши бўлди. Мен уни номдор қилдим. Қалъага бош қўмондон қилиб тайинладим. Энди Ман киму ўзи кимлигини унутиб қўймоқда. Қилаётган ислоҳотлари туфайли, жангларни бой берса, Яшил юртдаги жанглардан кейин қалъага қайтиб ўзим шоҳлик қиламан. Ўзим бош қўмондон бўламан. Луччан ботир келган жойига қайтиб кетади. Агар ислоҳотлари яхши натижа берса, унда қалъага қайтиб, пайдо бўлажак қўш ҳокимликка қандай қилиб чидайман?”, деган хаёллар Амир Жалолиддин бошидан кечган бўлиши мумкин. Шоҳ Эшон-Жарчига топшириқ берди. “Бозор майдонига минбар қургин. Халойиқни йиғиб, ривоятлар келтириб маъруза ўқигин. Орасида бир-икки оғиз Луччан ботир шаънига ёмон гаплар қўшиб ўтгин. Халойиқнинг кўнгли ундан озгина қолсин”, деб тайинлади. Эшон-Жарчи ҳаммасини аъло даражада бажарди. Ортиғи билан бажарди. Маърузанинг бошидан охиригача Луччан Ботирни ёмонлаб гапирди. Бу ҳам майлига эди. Халойиққа маъруза давомида унинг товуши баъзан ит бўлиб ириллагандек, баъзида илон бўлиб вишиллагандек туюлди. Шоҳнинг дўстларигаям, душманларигаям бу маъруза бирдек ёқмади. Луччан Ботирнинг обрўси тўкилмади, балки ноҳақ қоралангани учун халойиқ олдида обрўси, ҳурмати ошди. Бундан хабар топган Шоҳ нима дер экан? Эшон-Жарчи нима иш қилиб қўйганини ўзи тушуниб етармикан. Атайин кимнидир ерга уриш, ё кимнидир атайин кўкларга кўтариш жирканч ишлигини билмас экан-да. Бундай ишлар қилган кишининг вужуди, субути чириб кетади-ку. Бу ҳам ҳолва. Энг ёмони Эшон-Жарчи ўзи билан бирга муридини, муллабачча Бобо эшон али, ибни Раҳматуллоҳ бойни маърузага эргаштириб келгани бўлди. У Луччан Ботир қўл остида новкар бўлиб хизмат қилар эди. У ҳам Эшон Жарчига эргашиб ўз саркардасини ёмон отлиқ қилишда бийрон бўлди. Халойиқ ҳаммасини кўриб турди. Энди Луччан ботир Бобо эшон алини қалъадан бадарға қилиши мумкин. Унга қайси қалъа саркардаси паноҳ беради?

Бу қалъада яна қандай воқеалар содир бўлади? Ёки Эшон-Жарчи ўтда ёнмай, сувда чўкмай, пинагини бузмай юра берадими. Тағин қандай воқеаларда иштирок этади, қандай ишларга сабабчи бўлади?

Тонг отиб қолди. Кейинги кечада Эртакнинг давом эттирамиз.

Эртак айтувчи — Мулла Хан Хўжа Кристон Андолсон бой.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:57, 22.11.2014.
Ўқилди: 7534 марта.
Фикрлар: 51 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.