"Барселона" яримҳимоячиси Иван Ракитич Испания чемпионатининг 12-турида "Севилья"га қарши учрашувдан сўнг (5:1) Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўз голимни нишонламадим, чунки "Севилья" менинг юрагимда, аммо ғалабадан хурсандман.
Мессини осмонга кўтаришни режалаштирмаган эдик. Шунчаки, у биз учун қанчалик муҳимлигини кўрсатиб қўйдик. Бундай вақтда Месси билан ёнма-н туриш қанчалик зўр. У "Барселона"да узоқ вақт қолади деб умид қиламан.
Месси майдонда ҳам, унинг ташарисида ҳам ўзини кўрсатади. У жуда ювош бола ва ажойиб инсон, юзида ҳар доим табассум ва кўнгли очиқ", - дейди Ракитич.