Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Мостовой: "Бенфика"да ўйнаганимда жамоани масхарабоз бошқарган эди"

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Александр Мостовой "Бенфика"да ўйнаган чоғлари ва клубнинг югославиялик бош мураббийи Томислав Ивич ҳақида эслади.

"У миясидан ўқ еган эди. У футболдан йироқ одам, футболни тушунмас, унинг қандай мураббий эканлигини тушунмаганман. Футбол қаёқдаю, у қаёқда! У қичириши бақириши ва ўпиши мумкин эди. Қандайдир мультфильм қаҳрамони эди. У мен учун масхарабоз эди.

Уни "Бенфика"дан ҳайдаганларида икки ой "Порту"да юрди, биз жуда хурсанд бўлдик. "Порту" ўшанда биринчи ўринда эди, "Бенфика" - иккинчи. Натижада биз улардан ўзиб кетдик. Ўйлаб кўринг, футболда унга алоқаси бўлмаган қанчадан қанча одамлар бор.

Унинг иш услуби? У бир неча тилларни оз-моздан билар эди. Жамоада чет элликлар кўп эди, у ҳамма билан мулоқот қилишни истар эди. У гоҳо Юраннинг олдига келиб уни ўпишга чоғланар эди. Уни Юрка деб атар эди. Эсимда икки томонлама футбол ўйнаган эдик, Серега гол урди, у эса "Ў, Юрка, Юрка, Қойил" дея бақирди, унинг олдига югуриб бориб ўпиб қўйган эди", - дейди Мостовой.

Манба: championat.ru
Киритилди: 14:54, 26.11.2014.
Ўқилди: 3096 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.