Кириш Регистрация

"Насаф" тарбияланувчиларига сертификат топширилди

Баҳо:
+ | -

“Насаф” футбол мактабининг 1998 йилда туғилган битирувчи ўқувчиларига сертификат топшириш маросими ўтказилди.

Маросимда “Насаф” футбол клуби бош менежери Шамил Ярулин сўзга чиқиб, клуб спорт директори Виталий Ни сўзга чиқишиб, ёш футболчиларнинг йил давомида қўлга киритган ютуқлари хусусида тўхталишди. Уларнинг келгуси фаолиятларига омадлар тилашди.

Дарҳақиқат, футбол мактабининг 1998 йилда таваллуд топган футболчилардан ташкил топган гуруҳи жорий мавсумда улкан ютуқларни қўлга киритишди.  Евгений Смирнов ва Умирқул Раҳматуллаев мураббийлигидаги жамоа дастлаб иккинчи лига мусобақаларининг Қашқадарё минтақасида ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, Олий ва биринчи лига жамоалари тайёрлов гуруҳлари ўртасида 2014 йилги Ўзбекистон биринчилигида чемпионликка сазовор бўлишди. Улар финалда “Бунёдкор” жамоасини 4:1 ҳисобида доғда қолдиришди.  Қолаверса, яқиндагина Самарқандда ўтказилган биринчи лигада ўтиши турнирида ҳам айнан “Насаф-1998” жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритиб, биринчи лига йўлланмасига эга чиқди.   Шунингдек, Таиландда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ушбу гуруҳ аъзоларидан 6 киши – дарвозабон Умид Эргашев, ҳимоячи Илҳом Алижонов, Достон Бердиқулов, ярим ҳимоячи Ислом Кенжабоев, ҳужумчилар Азиз Ғаниев ва Худойберди Ҳолиқов иштирок этишди. Шубҳасиз бу ютуқларни қўлга киритилишида футбол мактаби раҳбари Сергей Кучеренконинг хизматлари ҳам беқиёс.

Тадбир давомида футбол мактабининг энг иқтидорли, ўқиш ва жамоа ишларида фаол тарбияланувчиларига сертификат ва медаллар топширилди.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 18:47, 26.11.2014.
Ўқилди: 4031 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик