Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Насри: "Агуэро Месси ва Суареснинг даражасидан ўтиб кетди, фақат Роналду ундай яхшироқ холос"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" яримҳимоячиси Самир Насри ҳозирда унинг жамоадоши Серхио  Агуэро фақатгина Криштиану Роналдудан ортда қолаётганини, аммо Леонел Месси ва Луис Суарес даражасидан ўтиб кетганини таъкидламоқда. Эслатиб ўтамиз, Агуэронинг хет-трики билан кеча "шаҳарликлар" Мюнхеннинг "Бавария" клуби устидан иродали ғалабага эришдилар.

"Унинг кўрсатаётган ўйинлари учун бирор нарса дейиш шартмикин, статистиканинг ўзи айтиб турибди. Бугунга келиб Агуэро буюк ўйинчига айланиб улгурган, уни тўхтатиб бўлмайди. Ҳозирда у жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан биридир, фақатгина бошқа сайёрадан келган Криштиану Роналду ундан яхшироқ холос. Агуэро Месси ва Суаресларни ортда қолдирди", - деган Агуэронинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди ФИФА расмий сайти.

Аргентиналик футболчининг статистикасига тўхталадиган бўлсак, Агуэро мавсумдаги барча турнирлар доирасидаги 18 ўйинда 17 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 00:34, 27.11.2014.
Ўқилди: 3767 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.