Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

LG музлатгичларида «эшик ичида эшик» новаторлик ечими

Баҳо:
+ | -

Reklama

LG компанияси ўтказган тадқиқотга кўра, музлатгич кунига 80 мартадан кўп очилар экан. Бу ҳолат тадқиқотчиларни керакли ва фойдали инновация – Door-in-Door ни яратишга ундади. Сиғимдор, электрни тежовчи LG Door-in-Door музлатгичи катта оила учун янада қулайроқ ва уларнинг талабига жавоб берадиган бўлди.

Бу дунёдаги биринчи икки эшикли дизайндаги музлатгич бўлиб, услуб ва сифатнинг халқаро стандартларига тўлиқ жавоб беради. Door-in-Door™ музлатгичидан фойдаланишдаги биринчи қулайлик – бу Easy Open (Енгил Очилиш) тугмачаси бўлиб, унинг ёрдамида музлатгични очиш жуда осон бўлди. Тест синовлари пайтида атайлаб 100 000 мартадан ошиқроқ эшикни очиш муолажаси ўтказилди ва бирон-бир муаммо кузатилмади. Эшик жуда мустаҳкам ва хавфсиз.

“Эшик ичида эшик” новаторлик ечими маҳсулотларни музлатгичда сақлашни тўғри ташкил қилишга ёрдам беради. Асосий эшикка билинтирмасдан қурилган қўшимча эшик Easy Open тугмачасини шунчаки босиш билан очилади ва сиғимдор мини-отсекдаги бор нарсани намойиш қилади. Бу эса тез-тез керак бўладиган маҳсулотлар ва севимли егуликларни тез топиш ва олиш имконини беради.

Мини-бар ичидаги кўтариш механизмли саватча силжувчи қутича билан биргаликда исталган ҳаёт тарзи учун тўғри келадиган конфигурацияларни яратиш имконини беради.

Шунингдек, музлатгичнинг яна бир янгилиги — мини-столдир, у ичимликларни музлатгичнинг ёнгинасида қуйиш учун қулай юпқа юзадан иборат бўлиб, энди оғир бутилкаларни таом столига кўтариб юришга эҳтиёж қолмайди.

Бугунги кунда бирон-бир маҳсулот усиз сертификатлашдан ўтолмайдиган афзаллик – бу энергия тежамкорлигидир. Door-in-Door™ музлатгичи А++ гуруҳидаги энергия истеъмолига, яъни энг эқори кўрсатгичга эга. Электр энергияси сарфини камайтиришнинг бу зўр кўрсаткичларига инқилобий қаторли инверторли компрессор туфайли эришилади, у мустаҳкамлиликни, янада давомли хизмат муддатини ва шовқиннинг паст даражада бўлишини таъминлайди. Инновацион технологияларнинг қўлланилиши туфайли шовқин даражасини 40 Дб га туширишга эришилди. Ишқаланиш нуқталарининг кам сонли бўлиши қаторли инверторли компрессорнинг узоқ муддат тўхтовсиз ишлашини таъминлайди, LG ушбу компрессорнинг ишлаши учун 10 йиллик кафолат беради.

Total No Frost тизими камера ичида совуқ ҳавонинг циркуляциясини таъминлайди. Шундай қилиб, камера ичида шудринг ёки қор пайдо бўлмайди. LG музлатгичлари Multi-Air Flow кўп оқимли совитиш тизими билан жиҳозланган, демак, совуқ оқим бир текис тарқалиб, ҳаттоки энг хилват бурчакларгача кириб боради. Ҳар икки камеранинг бир текис совитилиши белгиланган ҳароратни бир ҳолатда, юқори ва қуйи токчаларда минимал (жуда кам) фарқлар билан ушлаб туриш имконини беради.

Door-in-Door™ музлатгичида янгилик ёки барралик ҳудуди деб аталадиган Opti Temp зонаси мавжуд бўлиб, у: гўшт/балиқлар учун ёки сабзавот/мевалар учун икки хил ҳарорат режимига эга. Moist Balance Crisper – юзанинг алоҳида ячейкали тузилиши намликнинг оптимал балансини сақлаб туришга ёрдам беради. Сув «ячейкалар»да тўпланиб, конденсат томчиларининг маҳсулотга тушиши олдини олади. Айни пайтда сув ячейкалардан секин-аста буғланиб қопқоқ юзасига кўтарилади ҳамда сабзавот ва мевалар секциясида намликнинг оптимал балансини таъминлаб, уларнинг барвақт қуриб қолишига йўл қўймайди.

Сиз LG нинг бошқа маҳсулотлари билан бизнинг LGblog.uz блогимизда танишишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:50, 29.11.2014.
Ўқилди: 4458 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.