"ПСЖ" ҳужумчиси Эдинсон Кавани жамоадоши Златан Иброҳимович билан ўрталарида ихтилоф борлиги тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.
"Златан билан бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Асосийси иккимиз ҳам ўзимиз тўп сураётган жамоага фойда келтиришни истаймиз. У билан орамизда ихтилоф йўқ. БУларнинг ҳаммасини журналистлар ўйлаб топишган", - дейди Кавани.