"Реал" клуби ва Венгрия терма жамоасининг афсонавий футболчиси Ференц Пушкаш номидаги совринга даъвогар футболчилар номи маълум бўлди. Йилнинг энг чиройли голи учун топшириладиган мукофотга номзод дея ФИФА: 1) "Реал" ва Колумбия терма жамоаси яримҳимоячиси Хамес Родригес, 2) "Манчестер Юнайтед" ва Голландия терма жамоаси ҳужумчиси Робин ван Перси, 3) "Пимаунт Юнайтед" ва Ирландия терма жамоаси ҳужумчиси Стефани Рочни кўрсатган.
Родригес Жаҳон чемпионати вақтида Уругвай дарвозасига киритган голи учун, ван Перси ҳам ушбу турнирда Испания дарвозасини ишғол этгани учун, Роч Ирландия чемпионатида "Вексфорд" клуби дарвозабонини доғда қолдиргани учун ушбу рўйхатдан жой олганлар.