Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Жамшид Саидов: "Таркибни ўзгартиравериш муваффақиятга олиб келмайди"

Баҳо:
+ | -

Муборакнинг "Машъал" клуби навбатдаги мавсумга тайёргарликни 13 декабрдан бошлайди. Шу ва жамоанинг навбатдаги режалари ҳақида асосий таркиб ёрдамчи мураббийи Жамшид Саидов айтиб ўтади.

"Келётган мавсумга белгиланган режаларимизни ишлаб чиққанмиз ва булар тайёр. Бош мураббийимиз Александр Хомяков Россиядан 10 декабрь куни учиб келади ва шундан сўнг барчаси тасдиқланади.

Режага кўра дастлабки йиғинни 13 декабрь кунидан бошлаймиз. Асосан жисмоний ҳолатни тиклашга қаратилган йиғин Янгиерда бўлиб ўтади. 15 кунлик йиғин якунининг сўнгги кунида битта назорат учрашуви билан декабрь ойидаги йиғинни якунлаймиз. Футболчиларимиз байрам муносабати билан қисқа таътилга чиқишади. 5 январь куни эса жамоа Тошкентда йиғилиб, тиббий кўрикдан ўтади" , - дейди Жамшид Саидов дастлабки режалар ҳақида.

- Таркибда қай даражада ўзгаришлар кўрамиз?
- Албатта бу саволга аниқ жавобни бош мураббий беради. Мени эса шуни айтиб ўтишим керакки, биз айни вақтда ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган кўплаб футболчилар билан кейинги мавсумга ҳам шартномаларни қилиб бўлганмиз. Бу ҳам ижобий ҳолатдир. Таркибни ўзгартиравериш бу муваффақиятга олиб келмайди. Асосий таркибни сақлаб қолган ҳолда, қўшимча жамоани кучайтира олиши мумкин бўлган ёшларни жалб этамиз. Таркибда эса катта ўзгариш бўлмайди. Жамоага асосан биринчи лига ва ёшларимиздан футболчилар келиб қўшилади. Аниқ номларни айтиш қийин, боиси кўплаб футболчилар кўрикда бўлади. Энг муносибларини эса жамоада олиб қоламиз.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 20:44, 03.12.2014.
Ўқилди: 3251 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик