"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес охирги вақтларда анча хотиржам бўлиб қолганини билдирди.
"Ҳозир анча хотиржам бўлиб олдим, аммо тўп учун курашларда ўз характеримдан воз кеча олмаяпман. Мен рақиблар билан камроқ айтишяпманва камроқ уришяпман. Жанжал чиқмаслиги учун майдонда дўстлар орттиришга уринмоқдаман.
Аввал бу борада қийналар эдим ва одамлар буни яхши эслашади. Хотиржам бўлишимнинг яна бир сабаби бор. Тўқнашувларда одамлар ҳар доим мени айблашади", - дейди Суарес.