Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Тоҳир Шамсиддинов: "Тақдиримга “Пахтакор” ойдинлик киритади"

Баҳо:
+ | -

Якунига етган мавсумда "Навбаҳор" чемпионатда яхши натижалар кўрсатишган ҳолда, маррага 7-ўринда етиб келди. Аввалги мавсумларда жамоа асосан пастки қаторлардан ўрин олишаётганди. Табиийки, муваффақиятсизликлар наманганлик мухлисларни хурсанд қилмаётганди. Ашурматов келганидан сўнг у таркибни кучайтиришга эътибор қаратди. Наманганлик бўлган ва бошқа клубларда фаолият кўрсатаётган футболчиларни ҳам клубга чақирди. Бу эса мавсум якунига қадар ўз натижасини берди. Ижарага олиб футболчилар ҳуқуқий жиҳатдан тегишли клубларга қайтишини инобатга олган ҳолда, «Навбаҳор»да тўп сурган Тоҳир Шамсиддинов билан суҳбатлашдик. Шамсиддинов наманганлик футболчи бўлиб, ҳуқуқий томондан «Пахтакор»га тегишли ҳисобланади.

- Тоҳир, «Навбаҳор» мавсумни 7-ўринда тугатди. Гарчи вазифа бажарилмаган бўлишига қарамай, ўтган мавсумларга нисбатан яхши ўриндан жой олдингизлар. Бу сизларни қониқтирдими?

Вазифа бажарилмагани чакки бўлди. Клуб раҳбарияти «Навбаҳор» олдига 6-ўринни қўлга киритиш вазифасини қўйганди. Сўнгги турда дуранг натижа қайд этиб қўйганимиз натижасида, 7-ўринда тугатишимизга тўғри келди. Лекин мавсум борасида гапирадиган бўлсам, чемпионатни ёмон ўтказмадик. Бахтиёр ака Ашурматов бошчилигида жуда яхши ўйинларни кўрсатдик. Наманганлик мухлисларга ёққадиган футбол намойиш этиш учун майдонда барча кучларимизни бериб тўп сурдик. Эътибор билан қарайдиган бўлсак, бу йилги ўйинлар бирорта осон ўйинда ғалаба қозонганимиз йўқ. Аксинча, барчасида катта меҳнат эвазига ғалабаларни қўлга киритдик.

Сизнинг назарингизда, «Навбаҳор» биринчи даврада яхши ўйин кўрсатдими ёки мавсумнинг иккинчи қисмидами?

Менимча, биринчи даврада анча ишончли ва тартибли футбол намойиш қилдик. Шунинг учун натижаларимиз хам яхши бўлди. Кўпроқ ғалаба қозондик ва баъзи ўйинларда керакли очколарни қўлга киритдик. Иккинчи даврада ҳам яхши ўйинларимиз бўлди. Аммо, кўпроқ очколарни қўлдан чиқариб юбордик. Шунинг эвазига вазифани бажара олмадик. Охирги турдаги дуранг натижа барчасига сабаб бўлди дейиш мумкин.

«Навбаҳор»да бу йил тўп сурдингиз. Илгари ўйнамаган бўлмасангизда, уларни натижаларини кузатиб келгансиз. Бу ерга келиб қандайдир ўзгаришларга гувоҳ бўлдингизми?

Ўзгаришлар катта бўлди. Бахтиёр ака Ашурматов жамоага бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг маҳаллий футболчилар орқали клубни шакллантиришга катта эътибор қаратди. Мисол учун наманганлик бўлган ва айни пайтда бошқа жамоаларда фаолият кўрсатаётган ўйинчиларни клубга чақириб, уларга имконият берди. Шунингдек, тартиб-интизомни қўйди. Молиявий томондаги муаммоларни ҳам бартараф қилишган ҳолда, ишончли ўйинлар кўрсатиш учун ҳаракат қилишди. Бу йилги ўйинларда футболчиларда катта ишонч борлиги кўзга ташланди. Умуман олганда, наманганликларда катта ўзгариш юзага келгани билинди.

Бу мавсумни ҳам ижара асосида ўтказдингиз. Наманганда ўтган мавсум сизда қандай таассуротлар қолдирди?

Яхши. Жамоа бош мураббийи деярли барча учрашувларда менга ишонч билдириб, майдонга тушириб келди. Қўлимдан келганча жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Асосийси, олий лигада кўпроқ ўйнаган ҳолда, тажрибани кўтариш эди. Ашурматов менга катта ишонч билдирган ҳолда, мазкур учрашувларда менга ишониб, таркибга киритиб турди. Шу боисдан «Навбаҳор»да ўтган мавсумлдан кўнглим тўлди. Ҳеч қандай нолимайман. Ҳаммаси мен учун яхши тугади.

Энди нима қилмоқчисиз? «Пахтакор»га қайтасизми ёки бошқа вариантлар борми?

Менга ҳеч қандай таклиф бўлгани йўқ. Таклиф бўлса ҳам, аввало улар «Пахтакор»га мурожаат қилишади. Чунки пойтахтликлар билан амалда шартномам бор. Бир мавсум ижарада ўйнаш истагида бу ерга келгандим. Ижара муддати тугади. Энди «Пахтакор»га қайтаман. Кейинчалик раҳбарият келишган ҳолда, менинг тақдиримга ойдинлик киритишади. Шу боисдан мен барчасини кутишга мажбурман.

Олий лигага чиққан «Қўқон-1912» клуби таркибни кучайтириш истагида, «Навбаҳор»нинг бир қатор футболчиларига қизиқиш билдираётганини таъкидлаб ўтишди. Сизга ҳам таклиф тушса, қабул қиласизми?

Ҳозирча бир нима дея олмайман. Буни «Пахтакор» клубидагилар ҳал қилишади. Мен эса барчасини кутишга мажбурман.

Мабодо «Навбаҳор» яна ижарага олишни таклиф қилишса, наманганда фаолиятингизни давом эттиришга қарши эмасмисиз?

Агар шундай бўлса, қабул қилишга тайёрман. Чунки наманганда тўп сурши яхши. Мен бу клубда ўтказган мавсумимдан қониқиш ҳосил қилдим. Агар улар яна таклиф билан чиқишадиган бўлишса, буни қабул қилишга тайёрман.

Тоҳир, «Пахтакор» бу йил мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Бу клубда қолиб, заҳирада қолган ҳолда чемпион бўлмаганингиздан афсусланмадингизми? Барибир ўринбосарлар таркибидаги чемпионлик билан асосийсини ўртасида фарқ боор.

Йўқ. Нимага деганингизда, мен ҳозир ўсиш давридаги футболчиман. Мен учун асосийси, ўйин амалиётини оширган ҳолда, тажрибани ошириб бориш биринчи ўринда туради. Заҳирада ўтиришдан менга ҳеч қандай фойда йўқ. «Пахтакор» чемпион бўлганидан жуда ҳам хурсандман. Клубни бу билан табриклайман. Боя айтиб ўтганимдек, менга асосийси, ўйин амалиёти муҳим ҳисобланади.

Бу клубда Даврон Ҳошимов билан рақобатлашишингизга тўғри келади. Шу сабабли «Пахтакор»да қолиб, рақобатлашишга тайёрмасмисиз?

Мени ҳам истаги шу. Рақобатлашишга тайёрман. Рақобат бор жойда, янада ўсишим мумкинлигини яхши биламан. Шунинг учун «Пахтакор»да ўйнаш истаги бор. Энди барчаси декабрь ойида бўладиган йиғинда ҳал бўлади.

U-22 терма жамоаси билан БААдаги йиғинда иштирок этиб қайтдингиз. У ердаги олиб борилган ўқув-йиғин машғулотлари қандай ўтди?

Жуда яхши. Учта назорат учрашувида иштирок этдик. Билсангиз, БААга олиб кетилган таркибдаги футболчиларнинг барчаси олий лигада ўйнаётган ўйинчилар ҳисобланади. Мавсум тугагани боис, футболчиларда бироз чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. Бироқ Албанияга қарши ўйинда ғалаба қозона олдик. Баҳрайнга қарши ўйинда эса чарчоқ аломатлари кўзга ташланиб қолгани учун ҳам, дуранг натижа қайд этиб қўйдик. Лекин, БААдаги йиғин футболчилар учун ҳар томонлама фойдали бўлди.

Мазкур терма жамоа саралаш баҳсларига келгуси йилнинг март ойида киришади. Бунгача янада яхши тайёргарлик кўрилса керак?

Албатта, тайёргарлигимиз янада ортиб боради. Насиб қилса, мазкур терма жамоа билан биргаликда Олимпиадага боришни мақсад қилганмиз. Ажойиб футболчилар тўпланишган. Ўйлайманки, бу йигитлар билан барча кўзланган мақсадларга биргаликда эриша оламиз. Асосийси, ўз устимизда ишлашда давом этишимиз керак. Шунда барчаси яхши бўлади деб ўйлайман.

Ҳозирда таътиладасиз. Ҳордиқ чиқариш онлари қандай ўтмоқда?

Жуда яхши. Оила даврасида бўлиб, ҳордиқ чиқармоқдаман. Янги мавсум олдидан куч тўплаб олиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Шунга куч йиғиб олишга ҳаракат қилмоқдаман.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 18:00, 09.12.2014.
Ўқилди: 5186 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.