Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Динамо» мухлис тўплаш борасида яна 4-ўринда

Баҳо:
+ | -

«Динамо» жамоаси жорий мавсумда ҳам ўз майдонида мухлис тўплаш борасида кучли тўртликдан жой олди. Қизиғи томошабинлар ташрифи борасида самарқандликлар ўтган мавсум ҳам ушбу ўринда қайд этилишганди.

Хусусан, жорий йилда Самарқанддаги ўйинларни кузатиш учун умумий 83 135 томошабин «Динамо» стадионига ташриф буюрган. Бу ўртача ҳар бир баҳсда 6395 томошабин деганидир.

Самарқандда энг кўп мухлис йиққан ўйин бу – «Динамо» - «Бунёдкор» (0:2) учрашуви бўлди. Шу куни 13 154 томошабин стадионга жамланган. Ёдингизда бўлса, ўшанда минглаб мухлисларнинг бир қисми стадион ташқарисида қолиб кетганди. Мавсум давомида «Динамо» стадиони ўртача ҳар баҳсда 48% га тўлган. Энг кам мухлис «Металлург» жамоасига қарши баҳсда йиғилган – 2342 томошабин.

Таққослаш учун, «Динамо»нинг ўтган йилги ўйинларида ҳам умумий мухлислар сони ўртача 5811 ташкил этганди. Демакки, бу борада Самарқандда ўсиш кузатилган.

Умуман олганда, «Динамо» ўйинларига сўнгги тўрт йилда ташриф буюраётган мухлислар ҳисоботига назар ташласак, қуйдагича манзарани кўрамиз. 2010 йилда «Динамо» томошабин ташрифи борасида 4-ўринда қайд этилиб ҳар ўйинда ўртача – 9 309 томошабин йиққан. 2011 йилда эса жамоа «Олимпия» стадионида тўп суриб 7699 томошабин билан жамоа эгаллаган ўрин каби – 5 ўринда қайд қилинган. 2012 йилда эса мавсумдаги ўртача кўрсаткичи – 8067 томошабинга ўсиб, бу борада мамлакатимиздаги энг яхши уч жамоа бўлган. 2013 йилда эса ПФЛ қайдномаларига кўра, ўртача 6616 томошабин билан мухлислар ташрифида 4-ўринда кўрсатилган. Албатта, «Динамо» жамоаси бу борада мухлислари билан фахрланади.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 16:38, 10.12.2014.
Ўқилди: 3704 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.