Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Футболчиларимиз қандай уловлардан фойдаланишади?

Баҳо:
+ | -1

Sports.uz портали янги лойиҳага қўл урди. Унда Олий лига клублари сафида тўп сураётган футболчиларнинг қайси автомобиллардан фойдаланишлари ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Лойиҳа доирасидаги дастлабки клуб - Бекободнинг “Металлург” жамоаси.

Клуб сардори бўлган Ҳикмат Ҳошимов ҳар йили янги автобиллардан фойдаланиб келади. Ҳозирда футболчи “Кобалт” авто русумидан фойдаланмоқда. Илгари футболчи “Каптива” машинасини хизматларига таяниб келаётганди. Эсингизда бўлса, Ҳошимов “Бунёдкор” клубида ҳам тўп сурганди. Ўшанда Ҳикмат ака “Каптива” сотиб олганди. Ўтган йили эса у “Кобалт”га қизиқиб кўрди ва уни харид қилди. Айтиш керакки, янги машина клуб сардорига жуда ярашган.

Шаҳзодбек Нурматов клубнинг етакчи ҳужумчиларидан бири ҳисобланади. Ҳозирда ёш ҳужумчи юртимизда ишлаб чиқарилган “Ласетти-2” машинасидан фойдаланмоқда. Бу йилги мавсумда 8 марта гол киритишга эришган Нурматов бир неча йиллардан бери машина минишни бошлади.

Яқинда бўйдоқлар сафидан хайрлашган Суннатилла Мамадалиевнинг ҳам ўз автомобили бор. У юқоридаги жамоадошларидан фарқли равишда камтарона “Нексия” минади. Балким, футболчи машиналардан кўра, майдонда жавлон уриб тўп суришни ёқтирса керак.

Неча йиллардан бери клубнинг асосий таркиб футболчи бўлиб келаётган ярим ҳимоячи Дилмурод Каримов ҳам худди Мамадалиев сингари камтарон машиналардан фойдаланиб келмоқда. Унинг тагида ҳозирда “Спарк” машинаси бор. Сирдарёлик футболчи оддийгина бўлган машинаси жуда ярашган.

Сардор Расулов ҳам сўнги йилларда Рустам Мирсодиқовнинг ишонган футболчиларидан бирига айланиб бўлди. Охирги пайтларда бош мураббий Сардорга имконият бера бошлади. Ёш иқтидорли ҳужумчи ҳозирча “Ласетти” машинасини афзал кўради.

Мавсумни “Нефтчи”да бошлаган ва мавсумнинг иккинчи палласида жамоага келиб қўшилган Зоҳид Абдуллаев ҳозирча “Каптива” машинасида юради. “Металлург” учун бегона бўлмаган ҳужумчига бу машина жуда ярашган.

Ўз дарвозасини ишончли қўриқлаб келган Маъмур Икромов ҳам пиёда эмас. У бу борада “Матиз”ни танлаганлигини таъкидлаб ўтиш керак.

Шунингдек, Дониёр Одилов “Спарк”, Даврон Каримқулов “Камри”, Саидкомил Акбаров эса “Нексия”, Нозим Эсонов “Ласетти-2”, Мирғиёс Сулаймонов “Спарк” ва Шуҳрат Йўлдошев бўлса, “Каптива” машиналаридан фойдаланиб келади. Бироқ Йўлдошев яқинда машинасини сотиб юборди. Эндиликда у ўзига янги машина харид қилса ажабмас.

Бизни кузатиб боринг ва Олий лигадаги қолган клуб футболчилари ҳақидаги бир-биридан қизиқ янгиликлар билан таништириб борамиз.

Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 18:27, 13.12.2014.
Ўқилди: 8595 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.