Германия чемпионатининг 15-тури доирасида бугун "Бавария" "Аугсбург"ни йирик ҳисобда мағлуб этди - 4:0. Шу тариқа, Мюнхен клуби тарихда 20-марта қишки чемпион номига сазовор бўлди.
Бундеслигада мавсумнинг биринчи давраси якунланишига 2 тур қолган бир вақтда жамоа энг яқин таъқибчиси "Вольфсбург"ни 10 очкога ортда қолдирмоқда. Ушбу клуб ўз ўйинини эртага ўтказади, лекин учта ўйинни кетма-кет ғалаба билан якунлаган тақдирда ҳам "Бавария"га ета олмайди.
Қайд этиш жоиз, "Бавария" аввалги 19 "чемпионлик"нинг 16тасида мавсумни ҳам чемпион сифатида якунлаган.