Футболнинг футзал, пляж футболи, регби каби турларини жуда яхши биласиз. Лекин “Учёқлама футбол” ҳақида ҳеч эшитганмисиз? Мен сизларга футболнинг ушбу антиқа тури бўйича маълумот бермоқчиман.
Учёқлама футболда бир майдонда бир вақтнинг ўзида 3та жамоа иштирок этади. Ўйиндаги асосий мақсад рақиб дарвозаларига гол уриш билан бир қаторда, имкон қадар ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишдан иборат.
Ўйин тенг томонларга эга бўлган олти бурчакли махсус майдонда ўтказилади. Дарвозалар сони 3та бўлиб, олти томонли майдоннинг хар иккинчи томонида биттадан дарвозалар жойлашади. Ўйин ҳар бири 12 дақиқадан иборат 3 тайм давом этади, 1та тўп билан ўйналади. Энг кам гол ўтказиб юборган жамоа ғолиб деб топилади.
Учёқлама футбол ғояси даниялик рассом Асгер Йорн томонидан 1990-йиллар бошларида ўйлаб топилган. Бу ўйиннинг афзаллиги футболчига диққатни жамлаш, тез фикрлаш ва эьтиборни ривожлантиришда кўмак беради.
Футболнинг бу тури бўйича илк расмий ўйин 1993-йилда Шотландиянинг Глазго шаҳрида ўтказилган. Ҳозирга келиб Австрия, Англия, Польша, Сербия, Шотландия, Беларусь каби давлатларда бу ўйинга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, шу пайтга қадар бу футболнинг умумий регламент қоидалари қабул қилинганича йўқ.
IMPERATOR никли мухлис