Кириш Регистрация

Балотелли "Инстаграм"даги пости учун бир ўйинга четлатилди ва "Арсеналга" қарши ўйинни ўтказиб юбради

Баҳо:
+ | -

Англия Футбол Ассоцияцияси "Ливерпуль" ҳужумчиси Марио Балотеллини "Инстаграм"даги постини расистик характерга эга деб топди ва уни бир ўйинга четлатди. Шу билан бирга италиялик ҳужумчи 25 минг евро жаримага тортилди.

Маълумот учун, Балотелли ўзининг инстаграммдаги саҳифасида кўпчиликка таниқли бўлган ўйин қаҳрамони Супер Марио суратини қўйган ва сурат тагида қуйидагича изоҳ қолдирган: "Расист бўлма, Мариодек бўл. У асли японияликлар томонидан ўйлаб топилган, инглизча гапирадиган ва мексикаликларга ўхшаб кетадиган оддий италиялик сувсоз....У қорачадан келган ва жуҳудларга ўхшаб танга йиғади", - дейилади изоҳ тагида.

Кейинчалик, Балотелли мазкур постни инстаграммдаги саҳифасидан ўчиради ва пост учун узр сўрайди. Аммо, Англия Футбол Ассоцияцияси футболчини "этник келиб чиқиш, танасининг ранги, дин ва эътиқод танлови" пунктига тегишли бўлган бир қатор бандларни бузганликда айбдор деб топди.

Марио Балотелли шу тариқа "Ливерпуль" сафида Англия Премьер-Лигаси 17-турида "Арсенал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Манба: soccer.ru
Киритилди: 00:10, 19.12.2014.
Ўқилди: 4748 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.