"Ювентус" яримҳимоячиси Артуро Видаль А сериянинг 16-турида "Кальяри"га қарши учрашувдан сўнг (3:1) ўзининг мақсадлари ҳақида фикр билдирди.
"Ҳозирда қайтишга ва яна дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлишга ғаракат қиляпман. Бунга эришиш учун кўп меҳнат қиляпман. Биз учун бу ғалаба муҳим эди, бунга эришдик. Биз йилни ҳам биринчи ўринда тугатмоқчимиз. Ҳозир барча хаёлларимиз "Наполи"га қарши Суперкубок учрашувига қаратилган", - дейди Видаль.
Италия суперкубоги баҳси 22 декабрь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади.