Кириш Регистрация

Саидов ва Ёқубов “Нефтчи”га қайтди

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган “Нефтчи” шунга монанд таркибни кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Бу борада энг аввало маҳаллий ўйинчиларни таркибга жалб этиш режалаштирилган.

Хусусан “Нефтчи” сафида ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътирофини қозонган Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубовни яна жамоага қайтариш ниятида улар билан клуб раҳбарияти музокара ўтказди. Унга кўра жорий мавсум “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган ушбу футболчилар яна Фарғона жамоасида ўйнайдиган бўлди.

Клуб раиси Тоҳир Кападзенинг маълум қилишича, Саидов ва Ёқубов билан бир йиллик шартнома имзоланган. Шу боис ҳар иккала футболчи ҳам айни дамда жамоанинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда.

Табиийки трансфер ойнасидаги ушбу дастлабки ҳаридлар ишқибозларимизни қувонтириши аниқ.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 12:12, 20.12.2014.
Ўқилди: 3327 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик