Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Бугун ва эртага бир қанча муҳим учрашувлар ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Иш ҳафтасининг сўнгида футбол мухлислари учун “уикенд” кунлари бошланади. Бугун ва эртага ҳам Европа ва жаҳон футбол ареналарида бир-биридан кўп ва бир-биридан қизиқарли баҳслар бўлиб ўтади. Кун.уз ана шундай баҳсларнинг энг шиддатли ўтиши кутилаётган сара “еттилиги”ни тавсия этади. Дам олиш кунларингиз мароқли ўтиши учун бу ўйинларни албатта томоша қилинг.

1. “Ливерпуль” – “Арсенал”
Томошабоплик борасида ҳар галгидек, Англия жамоалари иштирокидаги ўйинлар биринчи ўринда қайд этилади. Англия чемпионатининг 17-турида лиганинг икки қадимий ва титулларга бой жамоалари ўзаро тўқнашади. Лекин, ҳар мавсумда кучлилар сафида зикр этиладиган ушбу икки гранд жамоа охирги ўн йилликда катта совринларга эга бўлмаяпти. Жорий мавсумда ҳам бу икки жамоанинг ишлари жойида эмас. Таркибдаги муаммолар туфайли икки жамоа ҳам кучли тўртликдан ташқарида қолмоқда. Эртага, 21 декабрь куни, Тошкент вақти билан соат 21:00да “Энфилд Роуд” ўйингоҳида бошланадиган ушбу баҳсдаги ғалаба лондонликларни кучли тўртликка олиб кириши мумкин. “Мерсисайдликлар” эса, бу ўйинда навбатдаги можаро туфайли дисквалификацияга учраган Марио Балотеллини майдонга тушира олмайди. Лекин, жамоа бу ўйинда кўрсатадиган натижасига бу йўқотиш катта таъсир кўрсатишига ишониш қийин. Жамоа бу мавсумда анча кучсизланган.

2. “Рома” – “Милан”
Чемпионлар лигасидаги иштироки якунланган “Рома” энди бор эътиборини “А” серия ўйинларига қаратади. 16-турда бу жамоани қийин ўйин кутиб турибди. Бугун Италия пойтахтига шимолдан “Милан” жамоаси ташриф буюрган. Филиппо Инзаги бошчилигидаги “Милан” айни дамда турнир жадвалининг 7-поғонасида жойлашган бўлсада, ҳозир жамоанинг асосий футболчиси Менез юқори спорт формасини намойиш этмоқда. Қолаверса, “жалороссилар” устози Руди Гарсия бу ўйинни дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. Шунинг учун ҳам, “Рома”га бугун жуда қийин бўлишини кутишга асослар етарли.

3. “Ньюкасл” – “Сандерленд”
Эртага, соат 18:30 да бошланадиган АПЛ ўйинларидан яна бири ўта шиддатли ўтиши кутилмоқда. “Қарғалар” ўз майдони “Сент-Жеймс Парк”да “қора мушуклар”ни қабул қилади. Айни пайтда Алан Пардью шогирдлари бир неча ғалабали ўйинлардан кейин турнир жадвалининг 8-ўрнига чиқиб олишган. Ҳар қандай пайтда уйғониши ва ҳар қандай рақибни ер тишлатишни бошлаши мумкин бўлган “Сандерленд” эса чемпионат карвонида мудраб бормоқда. АПЛнинг 16-тур ўйинидан кейин улар 15-ўринда туришибди. Ушбу ўйинда “Ньюкасл” сафидаги Сиссе ҳамда Айос Перес каби ҳужумчилардан гол кутиш мумкин, “Сандерленд”да эса Уикхэм ва Ларссон каби етакчилар жамоага ғалаба олиб беришга уриниб кўришади.

4. “Атлетик” – “Атлетико”
Басклар ўлкасига сафар қиладиган “Атлетико”ни жуда қийин ўйин кутиб турибди. Биринчидан, номлари ўхшашиб кетадиган бу икки жамоанинг ўйинлари ўзига хос дерби сифатида қабул қилиниб, майдон эгалари бор кучни майдонга ташлашади. Иккинчидан, Диего Симеоне бу ўйинга сариқ карточкалари кўпайиб кетгани учун бир ўйинни ўтказиб юборадиган 3 асосий етакчиси Коке, Арда Туран ҳамда Марио Манжукични олиб кета олмайди. Лекин, бу вазиятга моҳир мураббий Симеоне оқилона ечим топишига ва якшанба оқшомида қизиқ ўйин бўлиб ўтишига ишонса бўлади.

5. “Вердер” – “Боруссия Д”
Германия бундеслигасидаги шу турда бўлиб ўтадиган 9 ўйини орасида “Вердер” ва “Боруссия” баҳсидан бошқа “пичоққа илингулиги” топилмади. Бугун, 19:30 да Бременда бошланадиган учрашувда тенг кучли рақиблар беллашишади. Майдон эгалари турнир жадвалининг энг сўнгги поғонасида, 18 ўринда турган бўлса, дортмундликлар бироз юқорироқда, 16 ўринда жойлашишган. Бугунги ўйинда меҳмонларнинг ғалаба қилиши ва ҳужумчи Обамейянг ўзининг навбатдаги голини нишонлаши кутилмоқда.

6. “Реал” – “Сан-Лоренсо”
Бугун Европа майдонларидан ташқарида ҳам қизиқ бир ўйин бўлиб ўтади. Марокашда ташкиллаштирилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал учрашувида “Реал” ва “Сан-Лоренсо” соврин учун майдонга тушишади. Бу ўйинни ўтказиб юборманг, гарчи испан жамоаси аргентиналикларни катта устунлик билан тор-мор этишига ишонсангиз ҳам. Ўйин роппа-роса туннинг қоқ ярмида, Тошкент вақти билан 00:30да бошланади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 17:18, 20.12.2014.
Ўқилди: 4556 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.