Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Эрматов бошқарган ўйинда “Атлетико” Ҳиндистон чемпиони бўлди

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистон Суперлигасининг ҳал қилувчи финал учрашувида “Керала Бластерс” ҳамда “Атлетико Де Калькутта” клублари тўқнаш келишди. Мумбай шаҳрида ўтказилган учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Осиёнинг беш карра энг яхши реферисига қанотларда ФИФА лайнсменлари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришди. Бу Эрматов ва унинг бригадаси учун Ҳиндистон Суперлигасидан тушган иккинчи таклиф доирасидаги иккинчи учрашув бўлди.

Равшан Эрматов бунгача 15-25 ноябрь кунлари ҳам Ҳиндистон Суперлигаси учрашувларини бошқарган эди. Ҳиндистон чемпиони номини аниқлаб берган ўйинда биргина гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Воқеалар ривожи қўшимча бўлимларга қараб бораётганди. Эрматов иккинчи бўлимдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш учун асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берди.

Сўнгги дақиқа ўтаётганда “Керала” таркибида ўзгариш бўлди. Эрматов футболчиларга яна бир дақиқа ўйнаш имкониятини берди. Айнан сўнгги дақиқада Муҳаммад Рафиқ чехиялик легионер Якуб Поданининг бурчакдан узатиб берган тўпини дарвозага йўллаб, “Атлетико”га чемпионликни тақдим этди.

КЕРАЛА БЛАСТЕРС – АТЛЕТИКО ДЕ КАЛЬКУТТА – 0:1 (0:0)
Гол: Муҳаммад Рафиқ 90+5
Огоҳлантиришлар: Нирмал Четтри 26, Офентсе Нато 37, Хосеми 39, Саумик Дей 44, Борха 57, Сандеш Жхинган 67, Муҳаммад Рафиқ 88.
20 декабрь. Мумбай. Patil Stadium. 36.84 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

Манба: www.olamsport.com
Киритилди: 15:57, 21.12.2014.
Ўқилди: 5956 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5800]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2890]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2695]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2663]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1917]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1891]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1870]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1754]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1628]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1534]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик