Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

"Қизилқум" Олий лиганинг 1-тур учрашувини ўз майдонида ўтказиш юзасидан ПФЛга таклиф билан чиқмоқчи

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол федерациясида ўтказилган Олий лига-2015 учун қуръа ташлаш маросимидан сўнг жамоалар ўз рақиблари ва учрашувлар саналарини билиб олдилар. Қуръа таассуротлари хусусида “Қизилқум” профессионал футбол клуби Ижрочи директори Ҳамиджон Актамовнинг фикри қуйидагича бўлди.

- Жамоамиз учун қуръа омадли ёки омадсиз келди, демоқчимасман, — дейди Ҳамиджон Ғуломович.  — Агар ўтган йилги тақвим билан амалдагисини солиштирсангиз жуда бир-бирига ўхшаб кетади. Ўтган йили биринчи ва учинчи турларда Тошкентнинг “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари билан сафарда ўйнагандик. Янги мавсумда улар билан иккинчи ва тўртинчи турларда ўзаро рўбарў келамиз. Улар билан бу гал сафарда эмас, ўз майдонимизда ўйнаймиз. Умуман айтганда, ким билан ўйнашимизнинг аҳамияти йўқ. Чунки мавсум давомида барча рақиб билан куч синашамиз барибир. Фақатгина дастлабки турда сафарда “Сўғдиёна”га қарши ўйнаш ёқимсиз. Чунки ўтган мавсумнинг охирги ўйинини Зоминда мутлақо нобоп майдонда қор аралаш ёмғир остида жиззахликларга қарши ўтказгандик. Эрта баҳорда менимча бу майдон ҳали оптимал ҳолатига келиб улгурмаган бўлади. Маълумотларга қараганда, “Сўғдиёна” янги мавсумни қайта реконструкция қилинган Жиззахдаги стадионда ўтказиши ҳам мумкин экан. Агар биздаги иқлимни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, табиий майдонларимиз ҳолати апрель ойининг иккинчи ярмидан бошлаб тайёр ҳолатга келади. Шу боис, жамоамиз аъзолари ПФЛга дастлабки турни Навоийда ўтказиш таклифини билдириш ниятида. Ҳали чемпионат бошлангунига қадар анча фурсат бор. Бу ҳақда клубдагилар билан яна фикрлашиб кўрамиз.

- Ҳозир эса мавсумга пухта тайёргарлик кўриш ҳақида ўйлаган маъқул. Якунланаётган йилда ўз мухлисларимизга кутилган натижаларни тақдим эта олмаганимиздан хижолатдамиз. Шу боис, янги мавсумдан умидимиз катта. Навбатдаги чемпионатда юқори ўринлар учун кураш олиб боришни кўзлаганмиз. Бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий кон металлургия комбинати, “Навоийцемент” ОАЖга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.  

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 17:03, 21.12.2014.
Ўқилди: 4425 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4238]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3702]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2292]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2165]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2123]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2017]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1901]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1811]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1474]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик